Ўзбекистон ХДП Қашқадарё вилоят ва Касби туман кенгашлари ташаббуси билан вилоят ҳамда туман Реабилитация марказлари ҳамкорлигида “Хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш – партия эътиборида” мавзусида учрашув ўтказилди.
Мулоқотда туманда бу борада олиб борилаётган тарғибот-ташвиқот ишлари ва унинг самарадорлигини ошириш, оилалар мустаҳкамлигини таъминлашда депутатларнинг жонбозлиги, туманда хотин-қизлар ҳуқуқбузарлиги ва жиноятчилигининг олдини олишда ҳамкорлик натижалари, оналар ва болалар саломатлигини муҳофаза қилиш, депутатларнинг сессия кун тартибига олиб чиқаётган масалалари ва уларнинг ижроси, қонун, қарорлар тарғиботини чекка ҳудудларгача етказиш масалалари хусусида атрофлича тушунтиришлар берилди.
Шунингдек, учрашувда жамоатчилик муҳокамасига қўйилган “Болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонун лойиҳаси ва унинг аҳамияти тўғрисида ҳам гапирилиб, бу борада қилиниши лозим бўлган масалалар муҳокама этилди.
Тадбир сўнггида туман Реабилитация марказида яратилган шароитлар кўздан кечирилди. Бошланғич партия ташкилотига қабул қилинган 5 нафар хотин-қизларга партия аъзолик гувоҳномалари топширилди.