Депутат маҳаллада

 

Халқ депутатлар Наманган шаҳар Кенгаши депутати Илҳомжон Атабаев ўз сайлов округидаги “Соҳибкор”, “Қадамжо” ва “Лола” маҳаллаларидаги раислар билан учрашди. Маҳалладаги еттилик фаолияти билан танишиб, келгусидаги вазифалар белгилаб олинди.

Учрашув давомида “Қадамжо” МФЙ раиси Замира Турдибаева Сокин-2 кўчасидаги симёғочларга электр сим тармоқлари тортилишида амалий ёрдам сўради. Мазкур масала юзасидан Марказ электр тармоқлари раҳбариятига мурожаат қилиниб, депутат назоратига олинди.

Шунингдек, “Лола” МФЙ биносини таъмирлаш ишларини ҳам ижобий ҳал этиш режалаштирилди.

 

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш