Халқ депутатлари Наманган туман Кенгашидаги Ўзбекистон ХДП депутатлик гуруҳи аъзолари томонидан туман маркази Тошбулоқ шаҳарчасидаги кўп қаватли уйларнинг ҳозирги кундаги ҳолати, жумладан ташқи қиёфаси, аҳолининг яшаш шароитлари, пиёдалар йўлаклари, коммуникация тармоқларининг аҳволи, кўп қаватли уйларга хизмат кўрсатувчи Бошқарув сервис компаниялари фаолияти юзасидан депутатлик ва жамоатчилик назорати олиб борилди.
Ўрганишларда уй жой-коммунал хизмат кўрсатиш соҳаси ташкилотлари томонидан тегишли хизматлар кўрсатишда техник тартибга солувчи норматив ҳужжатлар талабларига риоя этилганлиги, кўп квартирали уйлардаги жойлар мулкдорларининг кўп квартирали уйларни капитал таъмирлашни амалга ошириш учун жамғариладиган маблағларидан мақсадли фойдаланилиши аниқланди.
Ўрганишлар даврида кўп қаватли уйларга туташ ҳудудларнинг ободонлаштирилиш аҳволи, болалар майдончаси, кўп квартирали уйларга туташ ер участкаларининг санитария ҳолати, ногиронларнинг кўп қаватли уйларга тўсқинликсиз кириши ва ҳаракатланишлари учун яратилган шарт-шароитларга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Аниқланаётган муаммо ва камчиликларга тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда ечим топилмоқда.