Халқ билан юзма-юз

 

Халқ демократик партияси Жиззах вилоят Кенгаши томонидан жорий Пахтакор тумани “Боғишамол” МФЙда юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар ва қабул қилинаётган қонун ва қарорларнинг мазмун-моҳиятини аҳолига етказиш, ҳудудларда аҳолини қийнаб келаётган муаммоларни жойига чиққан ҳолда ўрганиш ва бартараф этиш чораларини кўриш мақсадида халқ билан юзма-юз учрашув ташкил этиш.

Мулоқотда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати Ў. Ўрозбоев, ЎзХДП вилоят кенгаши раиси Н. Холматов, Халқ депутатлари Пахтакор туман Кенгаши котибият мудири Ш. Каримов, ЎзХДПдан Пахтакор туман кенгашига сайланган депутатлар, сайловчилар ва маҳалла фаоллари иштирок этди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президенти раҳбарлигида жорий йил 16 январь куни 2024 йилда макроиқтисодий барқарорлик ва иқтисодий ривожланишни таъминлашга қаратилган устувор вазифалар тўғрисида Олий Мажлис палаталари Кенгашларининг Қўшма қарори мазмун-моҳияти сайловчилар тушунтирилди.

Учрашув давомида 12 нафар фуқароларнинг мурожаатлари эшитилиб, уларга ҳуқуқий маслаҳатлар берилди. Ижобий ҳал этиш бўйича чора-тадбирлар белгиланди.

Шунингдек масъуллар томонидан маҳаллада истиқомат қилувчи ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар ҳолидан хабар олиниб, уларнинг ҳам муаммолари ўрганилди.

 

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Олий Мажлис Бизнинг депутат
← Рўйхатга қайтиш