Депутат маҳаллада

 

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Чирчиқ шаҳар кенгаши депутати А. Махсумов ташаббуси билан «Маърифат» маҳалла фуқаролар йиғини ходимлари ҳамкорлигида уйма-уй юриб, хонадон эгаларининг ҳолидан хабар олинди.

Маҳалла ҳудудидаги Шимолий кўчаси 55-уйда истиқомат қилувчиларнинг уй-жой, кадастр, коммунал хизматлари масалалари бўйича мурожаатлари ўрганилди. Уй эгалари билан суҳбатлашиб, юзага келган муаммолар атрофлича муҳокама қилинди ва тегишли чоралар белгиланди.

 

 

 

 

Теглар

Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш