Намангандаги муҳандислик коммуникациялари факультети жамоасида меҳнат қилаётган барча аёллар ва талаба-қизларни “Халқаро хотин-қизлар куни” билан табриклаш ва тақдирлаш мақсадида “Азиз ва муқаддас аёл” номли байрам тадбири ўтказилди.
Унда Ўзбекистон Халқ демократик партияси Наманган шаҳар кенгаши раиси Дилноза Ўринбоева ҳамда факультет декани Файзулло Нишонов иштирок этиб, йиғилганларни байрам билан самимий табриклади.
Учрашувда сидқидилдан меҳнат қилиб, ўз фаолияти билан институт ва вилоят ривожига муносиб ҳисса қўшиб келаётган аёл профессор-ўқитувчиларга Наманган вилоят ҳокимлиги, Ўзбекистон ХДП Наманган шаҳар Кенгаши ҳамда институт ректорининг ташаккурномалари ва деканат томонидан тайёрланган эсдалик совғалари тақдим этилди.
Якунда институт билан яқиндан ҳамкорлик қилиб келаётган ҳамда ёшларнинг сиёсий дунёқарашини юксалтиришга қўшаётган муносиб ҳиссасини инобатга олиб, Халқ демократик партияси Наманган шаҳар Кенгаши раиси Дилноза Ўринбоевага институт ректорининг ташаккурномаси, факультет деканатининг эсдалик совғаси тақдим этилди.