Соғлом она – соғлом оила

 

“Соғлом она – соғлом оила” лойиҳаси доирасида ЎзХДП Гулистон шаҳар кенгаши раиси Г. Усеинова ташаббуси билан тиббий кўрик ташкил этилди.

Хотин-қизлар саломатлигини мустаҳкамлаш, жумладан ёш болали аёллар ва болалар турли касалликларга чалинишининг олдини олиш мақсадида ўтказилган кўрик "Буюк келажак" МФЙда Дўстлик оилавий поликлиникаси филиали билан ҳамкорликда ташкиллаштирилди.

Кўрик давомида хотин-қизлар орасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, уларнинг тиббий маданиятини ошириш масалаларига ҳам эътибор қаратилди.

 

 

 

 

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш