Шоҳиста Турғуновага аҳоли қандай масалаларда мурожаат қилди?

 

Халқ демократик партиясининг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси аъзоси Шоҳиста Турғунова Чортоқ тумани фаоллари билан бирга Юксалиш маҳалла фуқаролар йиғинидаги аҳолининг томорқадан фойдаланиши бўйича амалга оширилаётган ишлари ўрганиб чиқди.

Тепалик кўчасида истиқомат қилувчи И.Мурадов, М.Қодиров, Ў.Аҳмаджонов хонадонлари ҳамда Теракзор кўчасидаги И.Отаханов, А.Қозақов, И.Исақовлар хонадонларидаги томорқадан самарали фойдаланишмоқда. Лимон, мандарин етиштириш гул кўчатларини тайёрлаш бўйича таҳсинга лойиқ ишлар амалга оширилган. Бироқ боқиманда кайфиятдаги айрим хонадонлар ҳам бор.

Депутатлар, мутасадди ташкилотлар вакиллари томонидан Фотима Юсуповага хонадонидаги томорқадан самарали фойдаланиш бўйича таклифлар киритилди. Хонадон сохибини ишга жойлаштириш, 27ёшли фарзандини ишга жойлаштириш ҳамда ҳомийлар билан биргаликда қисқа фурсатларда лимонария ташкил этиб бериш бўйича келишиб олинди.

Ўткирбек Ахмаджановнинг мавжуд иссиқхонасини кенгайтириш бўйича кредит ололмагани бўйича муаммоси Агробанк ходимлари ёрдамида бартараф этилди. Худудда оқава сув ва ичимлик суви бўйича муаммо бор, Бу 2020 йил Дастурига киритилгани, яқин ойларда ҳал бўлиши тушунтирилди.

 

Халқ демократик партияси

Ахборот хизмати.

Теглар

Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Олий Мажлис
← Рўйхатга қайтиш