Аҳолининг муаммолари хонадонбай ўрганилди
Ўзбекистон ХДП Нишон туман кенгаши аҳолининг муаммоларини хонадонбай ўрганди. Ўрганиш давомида фуқаролар томонидан асосан субсидия олиш, тадбиркорлик фаолиятини кенгайтириш, уй-жой таъмири, даволаниш учун ордер, моддий ёрдам каби бир қанча масалалар юзасидан мурожаатлар билдирилди.
Ҳар бир мурожаат ва таклифлар атрофлича таҳлил қилиниб, ҳолат юзасидан ҳуқуқий тушунчалар ва тавсиялар бериб ўтилди.
Муддат талаб этадиган мурожаатлар юзасидан масъулларга тегишли топшириқлар берилиб, ижроси назоратга олинди.