Маҳаллалар инфратузилмаси ривожида депутатларимиз фаол

 

Айни кунларда “Обод хонадон”, “Обод кўча” ва “Обод маҳалла” мезонлари асосида Тошлоқ туманидаги “Пиёзчилик” МФЙ инфратузилмаси яхшиланмоқда. Маҳаллада ободонлаштириш, ичимлик суви тармоғини яхшилаш, ички йўлларни асфальтлаштириш, аҳолининг электр ҳамда газ таъминотини янада яхшилаш, ижтимоий соҳа объектларини мукаммал таъмирлаш каби ишлар олиб борилмоқда.

Айниқса, Халқ депутатлари Тошлоқ туман Кенгашига ХДПдан сайланган депутат Азизбек Қодировнинг саъйи-ҳаракатлари билан ҳудудда электр тармоқларини янгилаш, трансформаторларни таъмирлаш ишлари сифатли бажарилиши таъминланмоқда. Натижада қиш кунлари аҳолини ташвишга солган энергия манбалари билан боғлиқ масалалар ўз ечимини топди.

“Обод хонадон”, “Обод кўча” ва “Обод маҳалла” мезонлари асосида "Пиёзчилик" маҳалласида жами икки километрлик янги электр тармоғи тортилиб, бешта трансформатор қайта таъмирланди. Муддати ўтган 225 тадан зиёд симёғочлар бетон устунларга алмаштирилди.

 

 

 

 

Теглар

Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш