Сафимиздаги ёшлар

 

Когон шаҳар кенгаши депутати Н.Т.Содиқов ва кенгаш раиси Ш. Изамовалар ташаббуси билан шаҳардаги касб-ҳунар мактабида “Сафимиздаги ёшлар” лойиҳаси доирасида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Ёшларни ўз устида ишлаш, ўзини ислоҳ қилишга ундаш, улар учун нетwоркинг муҳитини яратиш, ёш спикерлар билан эркин мулоқот қилиш,  омма билан мулоқотга киришиш кўникмасини шакллантириш каби мақсадларда ташкил қилинган мулоқотда ёшларнинг сиёсий, ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтириш масалалари хусусида сўз борди. Ёшларни сиёсий жараёнларга фаол жалб қилиш эртанги кунга бўлган ишончни ошириши таъкидланди.

Тадбир давомида 18 ёшга тўлган 7 нафар ёшларни партия фаолиятига жалб қилишга эришилди.

 

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Мен ЎзХДПни танладим Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Ёшлар қаноти
← Рўйхатга қайтиш