Партиямиз ҳашарда фаол иштирок этмоқда

 

“Наврўз” умумхалқ байрамини муносиб нишонлаш ҳамда муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш мақсадида бутун республика бўйлаб ташкил этилган “Обод ва файзли маҳалла — юрт кўрки” шиори остидаги умумхалқ ҳашарида Ўзбекистон ХДП Тошкент шаҳар кенгаши ҳам фаол иштирок этди.

Шаҳар кенгаши биноси ва ташқи ҳовлисини ободонлаштириш, манзарали кўчатлар экиш, дарахтларни оқлаш ишлари олиб борилди.

Шунингдек, Тошкент шаҳар кенгаши барча фаоллари билан биргаликда маҳаллалар, аҳоли турар жойлари, хиёбонлар, зиёратгоҳлар, қабристонлар ҳамда болалар майдончаларини ободонлаштириш, “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасидаги кўкаламзорлаштириш тадбирларида фаол иштирок этишни мақсад қилган.

 

 

 

 

← Рўйхатга қайтиш