Халқ билан мулоқот – муаммо ечимининг самарали йўли

 

Таъкидлаш жоизки, бугунги кунда аҳоли орасига чуқурроқ кириб бориш, уларни ташвишга солаётган масалаларни жойида ўрганиш, мавжуд муаммоларга мутасадди ташкилотлар эътиборини қаратиш орқали ечимини топиш, ижтимоий аҳамият касб этган масалаларни маҳаллий Кенгаш сессияси йиғилиши муҳокамасига ва ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш Давлат Дастурига киритиш орқали ҳал этиш- барча даражадаги маҳаллий Кенгашлар депутатларининг амалий фаолиятига айланаётганлиги ҳаётий ҳақиқатдир.

Айни мақсадларда ЎзХДП Жиззах шаҳар Кенгаши ва партия депутатлик гуруҳи томонидан Қалия маҳалласида очиқ мулоқот ташкил этилиб, унда ушбу ҳудуддан сайланган депутат Бахтиёр Тошпўлатовнинг ўтган даврдаги фаолияти таҳлил қилинди.

Тадбирда депутатнинг партия электорати манфаатларидан келиб чиқиб, аҳолини, айниқса, ижтимоий заиф қатлам манфаатларини ҳимоя қилишдаги самарали фаолияти, ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, ижтимоий соҳа объектлари (мактаб, соғлиқни сақлаш)ни қайта қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш ишлари билан бир қаторда катта кўламдаги ободонлаштириш ишларига бош-қош бўлганлиги ҳамда аҳоли талаб-истаклари асосида ҳудудни ичимлик суви ва электр таъминотида бўлган носозликларга барҳам беришда кўрсатган беғараз ёрдамлари эътироф этиб ўтилди.

Учрашув давомида фуқароларнинг мурожаатлари асосида аниқ вазифалар қўйилгани ҳолда шу каби мулоқотларни келгусида давом эттириш юзасидан режалар белгилаб олинди.

 

 

 

 

Теглар

Депутат Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш