Аёллар ва ёшларнинг ҳуқуқий саводхонлиги оширилмоқда
Ўзбекистон Халқ демократик партияси Чирчиқ шаҳар Кенгаши Н. Рахманбердиева томонидан Чирчиқ давлат педагогика университети қошидаги Академик лицейда «Зўравонликка қарши кураш» мавзусида ушбу таълим муассаси БПТ раиси Н. Рустамова иштирокида давра суҳбати ташкил этилди.
Иштирокчиларга хотин-қизларнинг ҳуқуқий ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, оилаларни мустаҳкамлаш, жамиятимизда хотин-қизлар ҳамда болаларга нисбатан ҳар қандий кўринишдаги зўравонликларнинг олдини олиш, хотин-қизлар ва ёшларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, ҳар бир соҳада инсон ҳуқуқлари ва манфаатларини таъминлаш борасидаги ишлар ҳақида батафсил маълумотлар берилди.
Учрашув самимий мулоқот тарзида ўтди.