Наврўзи олам

 

Баҳорни Наврўзсиз, Наврўзни баҳорсиз тасаввур этиб бўлмайди. Шоир ёзганидек, баҳорни узукка қиёс айласак, Наврўз шаксиз унинг ёқут кўзидир. Миллий маънавиятимизнинг азалдан қандай омил ва мезонлар негизида шаклланиб келаётгани халқимиз учун энг азиз ва энг миллий байрам – шарқона янги йил бўлмиш Наврўз айёми мисолида ёрқин намоён бўлади.

Шу муносабат билан Ўзбекистон ХДП Шофиркон туман кенгаши томонидан туманнинг 32-умумий ўрта таълим мактабида "Наврўзи-олам" тадбири ўтказилди. Унда партия фаоллари, халқ таълими ходимлари иштирок этди.

Байрам сўнггида партиянинг фаол аъзоларига фахрий ёрлиқ ва совғалар топширилди.

 

 

 

 

← Рўйхатга қайтиш