Партия сафида ёшлар кўпаймоқда

 

ЎзХДП Мирзаобод тумани Кенгаши раиси Б. Жўраев томонидан тумандаги 10-сонли мактабгача таълим муассасасининг бир гуруҳ ёш ходимлари билан учрашув ташкил қилинди.

Мулоқот давомида давлатимиз томонидан ёшларга яратилаётган имкониятлар, шароитлар, таълим, спорт ва бошқа соҳаларда олиб борилаётган ишлар, ёшларга оид қонунларнинг мазмун-моҳияти ҳамда партия дастурий мақсад ва вазифалари тушунтирилди.

Ёшларнинг сиёсий, ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтириш, сиёсий жараёнларга фаол жалб қилиш мақсадида “Сафимиздаги ёшлар” лойиҳасини амалга ошириш ҳамда "Езгулик- шиоримиз, маърифат-қуролимиз" мавзуларида ЎзХДП Ховос тумани Кенгаши ташаббуси билан туман Маънавият бўлими билан ҳамкорликда тумандаги ёшлар иштирокида концерт дастури ташкиллаштирилди.

Бундай тадбирлар орқали партия сафига ёшлаб жалб қилиниб, аъзолик гувоҳномалари топширилди.

 

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Мен ЎзХДПни танладим Ёшлар қаноти
← Рўйхатга қайтиш