Хотин-қизлар ҳуқуқлари қонун ҳимоясида

 

Тошкент вилояти Янгийўл туманининг «Регистон» маҳалла фуқаролар йиғинида хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, оилаларни мустаҳкамлаш, хотин-қизларга нисбатан зўравонликнинг олдини олиш мақсадида «Хотин-қизлар ҳуқуқлари қонун ҳимоясида» мавзусида тарғибот тадбири ўтказилди.

Унда Тошкент вилояти депутати Бахтиёр Холмирзаев ва Янгийўл тумани кенгаши депутатлари иштирок этишди.

Тадбирда хотин-қизлар ҳуқуқларини таъминлаш, хусусан гендер тенглик ва аёлларни турли камситилишлардан ҳимоя қилиш, хотин-қизлар фаоллигини ошириш, бандлигини таъминлаш, тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш борасидаги фармон ва қарорлар, янги қабул қилинган қонунлар тўғрисида батафсил маълумотлар берилди.

Шунингдек, ҳозирда хотин-қизлар ва болаларга нисбатан бўлаётган зўравонликлар, ушбу зўравонликларнинг олдини олиш ва хотин-қизлар ҳуқуқларини ҳимоя қилишдаги амалий ишлар хусусида фикр-мулоҳазалар билдирилди.

 

 

 

 

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш