Хотин-қизларнинг ҳуқуқий билимларини ошириш ойлиги

 

Қонунлардан хабардормисиз? Аёлларга бир қатор имтиёзлар берилган бўлиб, уларнинг аксарияти меҳнат қилиш бўйича ҳуқуқларни таъминлашга қаратилган.

Ўзбекистон ХДП Бухоро вилояти кенгаши раиси З. Тўйева Бухоро шаҳрининг “Ишга марҳамат” мономарказида бўлиб, аёлларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш борасида қабул қилинган қонун ва қонуности ҳужжатлари мазмун-моҳияти, улар учун яратилаётган шароит, берилаётган имконият ва имтиёзлар, хотин-қизларнинг ҳақ-ҳуқуқлари тўғрисида халқчил тилда маълумотлар берди.

Тадбир қатнашчиларининг аксарияти ёш қизлар бўлганлиги сабабли, уларнинг сиёсий ва ҳуқуқий билимини ошириш орқали жорий йилда бўладиган сайловларда фаол бўлишга чақирди.

 

 

 

 

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Депутат Жамоатчилик қабулхонаси
← Рўйхатга қайтиш