ЕХҲТ ДИИҲБ делегацияси билан мулоқот ўтказилди

 

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Марказий Кенгашида Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюросининг Урсула Гачек бошчилигидаги делегацияси билан учрашув ўтказилди.

Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаши раиси Улуғбек Иноятов меҳмонларга партия ташкилотлари ва депутатлик бирлашмалари фаолияти ҳақида умумий маълумот берди.

Мулоқот чоғида демократик жараёнларни чуқурлаштириш, фуқаролик жамиятини кучайтиришда сиёсий партияларнинг халқаро ташкилотлар билан муносабатлари муҳим экани қайд этилди. Бу борада ЕХҲТ институтларининг, хусусан, Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюросининг профессионал фаолияти алоҳида аҳамиятга эгадир.

Учрашувда сайлов қонунчилигидаги илғор тажрибалар, сайлов жараёнларида партия кузатувчилари фаолиятини самарали ташкил этиш каби масалалар хусусида фикр алмашилди.

Самимий руҳда ўтган учрашувда томонлар ўзаро ҳамкорликдан мамнун эканликларини таъкидлашди.

 

Ўзбекистон ХДП Ахборот хизмати

 

 

 

 

← Рўйхатга қайтиш