Эрта турмуш – келтирар ташвиш

 

ЎзХДП Хоразм вилоят ва Хива шаҳар кенгаши ҳамкорлигида “Эрта турмуш - келтирар ташвиш” мавзусида тарғибот тадбири ташкил қилинди. Шаҳардаги туризм коллежи биносида ўтган давра суҳбатида маҳаллалардаги фаол аёллар, МФЙ да фаолият юритаётган хотин-қизлар бўйича мутахассис ходимлар ҳамда ёшлар иштирок этди.

Тарғибот тадбирида ЎзХДП Хоразм вилоят кенгаши “Хотин-қизлар ва ёшлар” бўлими бошлиғи М.Исмоилова, Хива шаҳар кенгаши депутати Л.Отажонова, ЎзХДП шаҳар кенгаши раиси З.Искандарова ва депутат Р. Абжоновалар оилаларда қизлар тарбияси масаласи, эрта турмушнинг зарарли оқибатлари ва эрта турмушнинг олдини олишда қилиниши лозим бўлган ишлар ва галдаги вазифалар тўғрисида маълумот беришди.

Тадбир сўнггида ХДП партиясига аъзо бўлиш истагида мурожаат қилган Насиба Ибодуллаевага партиянинг аъзолик гувоҳномаси топширилди.

 

 

 

 

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш