Дўстлик туманининг ижтимоий-иқтисодий масалалари депутатлар нигоҳида

 

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари Ў.Ўрозбоев, З.Акрамовалар Дўстлик туманидаги аҳоли томорқаларидан унумли фойдаланилиш, жумладан йилига 3 мартабагача ҳосил олишга эришиш, шу орқали аҳоли бандлигини таъминлаш ва даромадларини ошириш, маҳсулот етиштириш ҳажмини кўпайтириш бўйича кўрилаётган чора-тадбирларни таҳлил қилиш мақсадида ўрганиш олиб борди.

Шунингдек, ҳудудларда бозорларни озиқ-овқат маҳсулотлари билан тўлдириш ва нарх-наво барқарорлигини сақлаш, экспорт салоҳиятини янада ошириш борасида амалга оширилаётган лойиҳаларнинг самарадорлиги ўрганилди. Туманда кам таъминланган оилалар ва ёшларга иссиқхоналар фаолиятини юритиш учун деҳқон хўжаликлари ажратиб берилган. Улар томонидан мавсум давомида етиштирилаётган сабзавот, полиз ва картошка маҳсулотлари ҳисобига аҳолининг озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган талаби қондирилмоқда.

Депутатлар шунингдек, Чинобод МФЙ ҳудудида барпо этилаётган “Янги Ўзбекистон” массивини бориб кўришди. Бугунги кунда 2 та 5 қаватли, жами 40 хонадон фойдаланишга топширилган.

 

 

 

 

Теглар

Депутат Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Олий Мажлис
← Рўйхатга қайтиш