Депутатлар жипслашмаса, партия гуруҳининг кучи бўлмайди

 

Наманган туманида маҳаллий Кенгаш депутатлари ишини самарали йўлга қўйиш, янги сайланган депутатларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида ўқув-семинар ўтказилди.

Семинар бошланишидан аввал Наманган туман Кенгашига Халқ демократик партиясидан сайланган депутат Комил Юлдашевнинг “Депутат қабулхона”си очилди.

ХДП Наманган туман кенгаши раиси, туман Кенгаши депутати Умид Солиев ҳудуддаги муаммоларни ўрганиш, уларни ҳал этиш бўйича ташаббуслар билан чиқиш жуда муҳим вазифа экани, бунинг учун партиямиздан сайланган депутатлар жипслашиб ҳаракат қилиши зарурлигини таъкидлади.

– Ҳар бир депутат мурожаатлар ва муаммолардан келиб чиқиб, ҳар ойда депутатлик сўровлари юбориши зарур. Албатта, депутатлар ўз сайлов округидаги аҳоли вакиллари билан мунтазам учрашиб, мулоқотда бўлиши керак, – деди Наманган вилоят партия кенгаши бўлим бошлиғи Отабек Дедамирзаев.

Шунингдек, Ўзбекистон ХДП Наманган вилоят кенгаши ижроия қўмитаси аъзоси Эргашали Абдуллаев маҳаллий Кенгашлардаги партия гуруҳи фаолиятини самарали ташкил этиш мавзусида ўз фикр-мулоҳазалари, таклиф ва тавсиялари билан ўртоқлашди.

Депутатлар ҳар доим фикрлашиб, маслаҳатлашиб туришга ўзаро келишиб олишди.

 

Мўътабар ҚОЗИЕВА,

Ўзбекистон ХДП Наманган вилоят кенгаши сектор мудири

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш