“Яшил макон” лойиҳаси доирасида

 

Куни кеча Президентимиз раислигида “Яшил макон” лойиҳасини амалга ошириш ҳамда чиқиндиларни бошқаришни такомиллаштириш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилиб, “Яшил макон” лойиҳасини амалга оширишда сусткашлик бўлаётгани таъкидланиб мутасаддиларга зарур топшириқлар берилган эди.

Фориш туманида мазкур топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида маҳаллаларга масъуллар бириктирилиб, “Яшил макон” лойиҳаси доирасидаги ишларни янада жонлантириш вазифаси қўйилди.

Халқ депутатлари Фориш туман Кенгаши депутати Раъно Дауланова бошчилигида бир гуруҳ мутасаддилар туманнинг “Ўзбекистон” маҳалласида бўлишиб, маҳалладаги кўп қаватли уйларда яшовчи аҳоли билан учрашди.

Мулоқотда уйлар атрофига, ҳовлиларга дарахт ва гул кўчатлари экиш, атрофни ободонлаштириш юзасидан тарғибот ишлари олиб борилиб, бу борадаги ишлар бошлаб юборилди.

 

 

 

 

Теглар

Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш