Ёш ҳарбийлар билан учрашув

 

ЎзХДП Жиззах вилоят кенгаши томонидан Шароф Рашидов туманида жойлашган ҳарбий қисмда муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган ёш ҳарбийлар билан “Сафимиздаги ёшлар” лойиҳаси доирасида учрашув ташкил этилди.

Тадбирда ҳарбий қисм раҳбарияти, Халқ депутатлари Жиззах вилоят кенгашидаги Ўзбекистон ХДП депутатлик гуруҳи аъзолари, Ўзбекистон ХДП Жиззах вилоят кенгаши раҳбар ва масъуллари ҳамда ёш ҳарбийлар иштирок этди.

Тадбирда сўз олганлар давлатимиз томонидан ёшларга яратилаётган имкониятлар, шароитлар, таълим, спорт, бизнес ва бошқа соҳаларда олиб борилаётган ишлар, ёшларга оид қонунларнинг мазмун-моҳияти ҳамда партия дастурий мақсад ва вазифаларини тушунтирди.


Учрашув сўнггида ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларига масъуллардан жавоблар олишди ҳамда ўзларининг талаб ва таклифларини билдиришди. Фаол қатнашган ёшларга партия томонидан совғалар топширилди.

 

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Жамоатчилик қабулхонаси Мен ЎзХДПни танладим Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Ёшлар қаноти
← Рўйхатга қайтиш