«Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси амалда
Юртимизда экологияни яхшилаш, атроф муҳитни муҳофаза қилиш мақсадида қатор лойиҳалар амалга ошириб келинмоқда.
Хусусан, «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг баҳорги мавзуми доирасида турли манзарали ва мевали кўчатларни экиш жараёнлари давом этмоқда.
Навоий вилоятида ҳам ушбу лойиҳа доирасида кўплаб ижтимоий объектлар кўкаламзорлаштирилмоқда. Бу тадбирларда Ўзбекистон Халқ демократик партияси Навоий вилоят Кенгаши раҳбари, ходимлари ва партия фаоллари ҳам фаол тарзда иштирок этиб, вилоят ободлиги йўлида ўз ҳиссаларини қўшишди.