Ёшлар келажаги йўлида

 

Ногиронлиги бўлган шахсларнинг жамият ҳаётига интеграциялашуви жараёнларидаги мавжуд муаммоларни ўрганиш мақсадида Хива шаҳрида жойлашган 121 - сон “Нурли маскан” кўзи ожизлар мактаб-интернатида учрашув ташкил этилди.

"Тенг ҳуқуқ-тенг имкониятлар" лойиҳаси доирасида ўтказилган мазкур давра суҳбатида Халк демократик партияси Хива шаҳар бўлими депутатлик гуруҳи аъзолари иштирок этди.

Депутатлик гуруҳи раҳбари Л.Атажанова ёшлар билан суҳбатда юртбошимиз томонидан олиб борилаётган кенг қамровли ислоҳотлар асосан ёшлар ва уларнинг келажакда ҳар томонлама етук инсонлар бўлиб етишишлари учун хизмат қилиши алоҳида таъкидлаб ўтилди. Бунинг учун ҳар бир ёш яратилаётган имкониятлардан тўлақонли фойдаланиши, кўпроқ китоб ўқиб, дунёқарашини кенгайтириши лозимлигини тушунтирди. Самимий тарзда кечган мулоқотда ёшлар ўзларини қизиқтирган ва ўйлантирган саволлар билан мурожаат қилдилар.

 

 

 

 

Теглар

Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш