Сиз ҳуқуқингизни биласизми?
Ўзбекистон ХДП Тошкент вилояти кенгаши ташаббуси билан Қибрай тумани кенгашида хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, хотин-қизлар ҳамда болаларга нисбатан зўравонликларнинг олдини олиш мақсадида "Сиз ҳуқуқингизни биласизми" мавзусида тарғибот тадбири ўтказилди.
Тадбирда Тошкент вилояти кенгаши масъул ходими С.Ахмедова сўзга чиқиб, хотин-қизлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, тазйиқларнинг олдини олишга қаратилган қонун ҳужжатлари ва уларнинг аҳамияти ҳақида гапирди.
Учрашувда иштирокчилар ўзлари қизиқтирган саволларга жавоблар олишди. Мулоқот сўнггида партия дастурий мақсадларига хайрихоҳ бўлган хотин-қизларга аъзолик гувоҳномалари ва эсдалик совғалар топширилди.