Китоб ва китобхонлик инсон маънавияти кўзгуси

 

Жиззах вилоят кўзи ожизлар махсус кутубхонасида «Китоб ва китобхонлик инсон маънавият кўзгуси» мавзусида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

Тадбир «Бобурхон» гуруҳининг доира садолари остида бошланиб, Ҳамид Олимжон ва Зулфия ижод мактаби ижодкор ўқувчилари ва кутубхоначиларининг чиқишлари иштирокчиларга кўтаринки кайфият улашди.

Мулоқот давомида Зарбдор туман Кенгаши депутати, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Жиззах вилоят бўлими бош мутахассиси Н.Алламуратова, ЖДПУ «Ўзбек тили ва адабиёти» кафедраси доценти Д.Салимова, «Жиззах ҳақиқати» газетаси бўлим муҳаррири А.Мустафоевлар сўзга чиқиб, китоб инсон ҳаётининг кўзгуси, бебаҳо бойлик, барча билимлар ва кашфиётларнинг манбаи эканлигини таъкидлашди.

Шунингдек, ёшлар орасида китобхонликни тарғиб қилиш мақсадида кўпгина танловлар ташкил этилаётганлигига алоҳида тўхталиб, бу танловларда фаол иштирок этиш муҳимлиги ҳақида ўзларининг фикр-мулоҳазаларини билдириб ўтдилар.

 

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат
← Рўйхатга қайтиш