Сафимизни кенгайтирамиз

 

Мамлакатимизда халқ фаровонлиги йўлида олиб борилаётган эзгу саи- ҳаракатларга ўз ҳиссасини қўшишни истаган фаол фуқаролар ҳисобига кенгайтириш сиёсий партиялар олдида турган муҳим вазифалардан саналади.

Ушбу мақсадларда ЎзХДП Жиззах шаҳар кенгаши томонидан Амир Темур МФЙда жойлашган, аҳолига бирламчи тиббий хизматни янада яқинлаштириш мақсадида янги қуриб фойдаланишга топширилган замонавий тиббиёт маскани 1-сон оилавий поликлиника филиалига ташриф буюрилиб, унда яратилган шароитлар билан танишилди.

Жиззах шаҳрининг чекка ҳудуди саналмиш мазкур тиббиёт масканида аҳоли учун зарур бўлган дастлабки тиббий хизматнинг барча қулай шарт-шароитлари яратилганлигини эътироф этган ҳолда, фаолият олиб борувчи ходимларга мамлакатимизда халқ фаровонлиги йўлида барча жабҳаларда олиб борилаётган ислоҳотлар, Янги Ўзбекистонни барпо этишга қаратилган саи- ҳаракатлар, ҳозирги кундаги ижтимоий-сиёсий жараёнлар ҳамда шаҳар партия ташкилоти ва партия депутатлик гуруҳининг фаолияти тўғрисида атрофлича маълумот бериб ўтилди.

Эътиборли томони ушбу тиббиёт масканида фаолият юритувчи бир қатор ишчи-ходимлар партия сафига аъзо бўлиш истагини билдиришиб, уларга партия аъзолик гувоҳномалари тантанали равишда топширилди.

 

 

 

 

 

Теглар

Жамоатчилик қабулхонаси Мен ЎзХДПни танладим
← Рўйхатга қайтиш