Фуқаролар билан учрашувлар ўтказилди

 

Мирзачўл туман кенгаши депутати А.Намозова ҳамда туман кенгаши депутатларидан иборат ишчи гуруҳ томонидан тумандаги “Дўстлик” МФЙ ҳудуди аҳолисини томорқалардан самарали фойдаланиш, оилавий даромадини оширишга кўмаклашиш ҳамда аҳоли бандлигини таъминлаш масалалари юзасидан фуқаролар билан учрашувлар ўтказилди.

Ўрганишда “Дўстлик” МФЙ Ал-Форобий кўчасининг ички қисмидаги автомобил йўли таъмирталаб ҳолатда эканлиги ҳамда электр энергияси тармоғида юзага келган муаммоларни бартараф этиш лозимлиги аниқланди. Мазкур масалаларни ҳал қилиш бўйича тумандаги тегишли мутасадди раҳбарларга таклиф ва тавсиялар берилиб, чора-тадбирлар белгилаб олинди.

 

 

 

 

Теглар

Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Бизнинг депутат
← Рўйхатга қайтиш