Халқ билан очиқ мулоқот ўтказилди

 

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Ҳазорасп туман Кенгаши томонидан Ҳазорасп туман халқ таълими бўлимида "Халқ билан очиқ мулоқот-муаммоларни самарали, тезкор ҳал қилиш омили" мавзусида учрашув ўтказилди.

Тадбирда Ўзбекистон ХДП Ҳазорасп туман Кенгаши раиси, депутатлик гуруҳи раҳбари М.Ваисов ва Ҳазорасп туман халқ таълими бўлими мудири Ш.Ахмедовлар сўзга чиқиб, Ўзбекистон Республикасининг янги таҳрирдаги Конституцияси, "Ўзбекистон-2030" стратегиясини «Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили»да амалга оширишга оид давлат дастури ҳамда Ўзбекистон Халқ демократик партияси мақсад ва вазифалари, сайлов олди Дастури мазмун-моҳияти ҳақида батафсил маълумотлар берди.

Мулоқот давомида депутат иштирокчиларни қизиқтирган саволлар юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.

 

 

 

 

Теглар

Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш