Қўшкўпирда сайёр қабул

 

Ўзбекистон ХДП Қўшкўпир туман кенгаши раиси О.Юсупова, 11-Оқёп сайлов округидан сайланган депутат Машарипова Режаббиби Жуманиёзовна билан ҳамкорликда “Шеробод” маҳалла фуқаролар йиғини биносида сайёр қабул ўтказди.

Унда жами 15 нафар фуқаронинг мурожаатлари тингланди. Кўтарилган мурожаатлар орасида 2 та кредит, моддий ёрдам, ер олиш, турар жойи атрофини ободонлаштириш каби амалий ёрдам масалаларидир.

Сайёр қабулга мурожаат қилиб келган яна ўн нафар фуқаро набираси учун нафақа пули тайинлашда амалий ёрдам сўраган.

Фуқароларга ҳуқуқий тушунчалар берилиб, айрим мурожаатлар депутатлар томонидан тегишли ташкилотларга сўровномалар чиқариш йўли билан қонуний ҳал қилини билдирилди.

 

 

 

 

Теглар

Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш