Мактаблардаги ўрганишлар давом этмоқда

 

Ўзбекистон ХДП Пискент тумани Кенгаши раиси, депутатлик гуруҳи раҳбари Д.Комилова ўз ҳудудида жойлашган қатор мактабларда ўқувчилар учун яратилган тиббий ёрдам ҳолати, тиббий хизмат иш кабинетлари ташкил этилганлиги, ҳамшира, керакли жиҳозлар, дори дармон билан таъминланганлиги ҳолатини ўрганди. Депутат томонидан мавжуд муаммолар, камчиликларнинг ечими юзасидан таклифлар ишлаб чиқилди.

Худди шундай ўрганиш Ўзбекистон ХДП Юқори Чирчиқ туман кенгаши раиси Латиф Мансуров томонидан ҳам олиб борилиб, тумандаги 6-34-умумтаълим мактабларида, Халқ депутатлари Юқори Чирчиқ туман кенгаши депутатлари Нуржамол Умирова ва Гулзира Элибаевалар тумандаги 12-18-умумтаълим мактабларида бўлишди.

Аниқланган камчилик ва бошқа масалаларни бартараф этиш бўйича депутатлар томонидан тегишли тавсиялар берилди.

 

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш