Аҳоли томорқасидан самарали фойдаланиш ҳолати ўрганилмоқда

 

Томорқа нафақат қўшимча даромад манбаи, балки, аҳолининг бандлиги ҳамда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашда ҳам ўрни ва аҳамияти катта Айни кунларда Зомин туманининг барча маҳаллаларидаги аҳоли шахсий томорқаларида баҳорги ишлар қизғин давом этмоқда.

Маҳалла мутасаддилари ҳам томорқа ва уй хўжаликларидаги имкониятларни тўлиқ ишга солиш орқали аҳоли даромадларини ошириш чора тадбирлари юзасидан ўрганишлар амалга ошириб, томорқа эгаларига зарур тавсия ва амалий кўмак бермоқдалар.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Муқаддас Уразалиева, Халқ депутатлари Жиззах вилояти Кенгаши аъзолари билан биргаликда туманнинг “Халқабод” ва “Қўрғон” маҳаллаларида аҳоли томорқаларининг ҳар қарич еридан оқилона фойдаланишлари юзасидан ўрганишлар ўтказиб, тушунтиришлар берилмоқда.

 

 

 

 

Теглар

Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Олий Мажлис
← Рўйхатга қайтиш