Ўзбекистон Халқ демократик партияси Фарғона вилояти кенгаши вакиллари Фарғона политехника институти талаба-ёшлар билан учрашди.
Унда таълим муассасасининг 1- проректори Ш.Деҳқонов, Ўзбекистон Республикаси Халқ демократик партияси Фарғона Вилояти кенгаши раиси ўринбосари Олимов Оллоберди Аминжонович, Халқ демократик партияси Риштон тумани кенгаши депутати, докторант Тўйчиев Бахтиёр Акбаралиевич, Фарғона Шаҳар кенгаши депутати Абдураимов Багир Тохиржонович, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Фарғона вилоят кенгаши раиси Жуманов Шохрух Панжиевич ва институт талабалари иштирок этди.
Мулоқот давомида ёшларга оид давлат сиёсати, “Ўзбекистон - 2030” стратегиясини Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йилида амалга оширишга оид Давлат дастурида белгиланган вазифалар ҳақида маълумотлар берилди. Талабалар ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилиб, ўз таклифларини ҳам билдиришди.
Мазкур тадбирда фаол иштирок этган талабалар эсдалик совғалари билан тақдирланди.