Молдова катта сиёсий кураш олдида

 

Молдова Республикасида парламентга муддатидан илгари сайловлар ўтказиш бўйича кампания бошланди. Сайлов 11 июлга белгиланган. Узоқ тортишувлардан кейин парламентнинг олдинги таркиби тарқатиб юборилди. Бўлғуси сайловдаги бош рақобатчилар сифатида социалист ва коммунистларнинг блоки ва амалдаги президент Майя Сандунинг PAS (“Ҳаракат ва бирдамлик”) партияси ўртасида кечиши тилга олинмоқда. Ўтган йилнинг кузида Сандунинг президентлик сайловида ғалаба қозониш омили PAS нинг фойдасига ишлашини экспертлар башорат қилишмоқда. Аммо жамоасининг заиф кадрлардан иборатлиги, партия аъзолари орасидаги келишмовчиликлар, хорижий грантлар олишга ўрганиб қолган партия вакилларининг оддий одамлар эҳтиёжи ва муаммоларидан хабарсизлиги туфайли улар кўп мандатни қўлга киритолмайди. 

Сўл қанотдаги Социалистлар ва Коммунистлар Ғарбнинг маънавий, аҳлоқий ва ҳарбий таҳдиди қаршисида сайловолди блок тузишга қарор қилишди. Умумий мақсадлар йўлида аввал сан-манга борган Владимир Воронон (коммунистлар етакчиси) ва Игор Додон (социалистлар раҳбари) гиналарни унутишга қарор қилишди. Айни блокнинг бошқа сўл қанот партиялари билан бирга кўпчилик ўринларни қўлга киритиб, ҳукуматни шакллантириш имконияти юқори.  

Шу йилнинг августида Молдова Республикаси мустақиллиги эълон қилинганига 30 йил тўлади.  Мамлакат ушбу муҳим санага оғир иқтисодий кўрсаткичлар билан кириб бормоқда. Саноат анчадан бери чўккан. Қачондир Молдовада трактор, телевизор, магнитофон, музлатгич, космик ракеталар учун юқори технологияли эҳтиёт қисмлар, жанговор ва фуқаровий самолётлар ишлаб чиқарилганига бугунги ёш авлодни ишонтириш қийин. Қишлоқ хўжалиги ҳам таланган. Шунинг учун меҳнатга лаёқатли аҳолининг деярли ярми – бир миллионга яқин киши Россия ва Европада меҳнат муҳожири. 

Теглар

Хориж хабарлари
← Рўйхатга қайтиш