Миллатчи партия яхши натижа кўрсатмади

 

Францияда таниқли миллатчи сиёсатчи Марин Ле Пен бошчилигидаги ”Миллий уюшма” партияси 20-июн куни бўлиб ўтган маҳаллий сайловларнинг биринчи даврасида кутилганидан бироз кам овоз тўплади.

Сайловгача ўтказилган ижтимоий сўров натижаларига кўра, миллатчи партия Франциядаги 13 минтақадан камида бирида ҳокимиятни қўлга олиши керак эди. Баъзилар маҳаллий сайловларни келаси йили бўладиган президент сайловларидан олдинги репетиция сифатида кўрмоқда.

Ле Пен амалдаги раҳбар Эммануэл Макроннинг асосий рақиби бўлиши кутилмоқда. Бироқ ўтган якшанба кунги сайлов натижалари ҳар икки сиёсатчини ранжитди. Макроннинг марказчи “Олға, Республика!” партияси кутилганидан кам овоз тўплади.

Миллатчилар эса фақат битта минтақада ғалаба қозониши мумкин. Собиқ транспорт вазири Терри Мариани биринчи босқичдан сўнг пешқадам. Мамлакат шарқидаги Бургундия-Франш-Конте минтақасида “Миллий уюшма” партиясининг маҳаллий раиси Жулен Удул маҳаллий кенгаш раҳбари ва социалистлардан номзод Мари-Гуйте Дюфайдан бир неча пункт ортда кетмоқда.

Сайловчиларнинг мамлакат бўйлаб рекорд даражада пассивилиги кузатиларкан, Удул тарафдорларини сайловларнинг келаётган якшанба куни бўладиган иккинчи босқичида фаол бўлишга чақирмоқда. Ушбу минтақа Франциянинг муҳим саноатлашган маркази ҳисобланади. Чорчвачилик, виночилик кенг тарқалган, энг яхши пишлоқлар шу ерда тайёрланади.

Теглар

Хориж хабарлари
← Рўйхатга қайтиш