Толибон жангчилари Тожикистон билан чегарадош ҳудудни эгаллади

 

Толибон жангчилари сўнгги кунларда жанговар ҳаракатларни кучайтирди ва Афғонистон шимолида Тожикистон билан чегарадош ҳудудларни қўлга киритди. БМТнинг Афғонистон бўйича вакили Дебора Лайнснинг 22 июнда маълум қилишича, Толибон мазкур ҳудуддаги 370 туманнинг 50дан ортиғида назоратни ўз қўлига олди. Дипломат бу билан қўшни давлатларга таҳдид пайдо бўлганини урғулади.

АФП агентлигининг билдиришича, жангарилар Қундуз вилоятидаги Ширхон Бандар шаҳарчасини ҳам босиб олган. Мазкур шаҳарча вилоят марказидан 50 километр олисликда жойлашган.

Қундуз вилояти Тожикистон билан чегарадош бўлган асосий ҳудуд ҳисобланади. Тожикистон ҳукумати расмий вакилларидан бири 22 июнь куни Афғонистон билан чегарадош ҳудудда ўқ овозлари эшитилганини тасдиқлади ва қўшни давлат чегарачилари Тожикистон ҳудудига қочиб ўтишга мажбур бўлгани тўғрисидаги маълумотларни инкор қилди.

Теглар

Хориж хабарлари
← Рўйхатга қайтиш