Комилов Вашингтонда америкалик ҳамкасби Блинкен билан учрашди

 

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов 1 июль куни Вашингтонда АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен билан учрашиб, музокаралар олиб борди. Бу ҳақда АҚШ Давлат департаменти маълумот тарқатди.

Қайд этилишича, учрашув чоғида Энтони Блинкен Қўшма Штатларнинг Ўзбекистон билан стратегик ҳамкорликни теранлаштириш нияти борлигини тасдиқлаган. АҚШ Давлат котиби “инсон ҳақлари ва демократиянинг мустаҳкамланиши каби Ўзбекистонда давом этаётган ислоҳотлар”ни дастаклашини билдирган.

Блинкен Ўзбекистоннинг Марказий Осиёдаги бошқа давлатлар билан алоқаларни яхшилаш бўйича ташаббусини юқори баҳолаб, Ўзбекистон билан АҚШ C5+1 деб ном олган минтақавий дипломатик платформада фаол ҳамкорлик қилаётганини қайд этган. АҚШ бош дипломати Абдулазиз Комиловга Ўзбекистоннинг Афғонистондаги тинчликни мустаҳкамлаш йўлида амалга ошираётган саъй-ҳаракатлари учун миннатдорчилик билдирган.

Теглар

Хориж хабарлари
← Рўйхатга қайтиш