Глазгода 200 та давлат иштирокида иқлим бўйича саммит ўз ишини бошлади

 

Шотландиянинг Глазго шаҳрида БМТнинг иқлим ўзгариши бўйича COP26 конференцияси ўз ишини бошлади. Деярли икки ҳафта давомида 200 мамлакатдан 25 минг делегат сайёрани глобал исишдан қандай қутқариш ҳақида қарор қабул қилади.

Глазгодаги учрашувнинг асосий мақсади 2015 йилда имзоланган Иқлим бўйича Париж келишувини амалга оширишнинг дастлабки натижаларини сарҳисоб қилишдан иборат. Пандемия сабабли бир йилга қолдирилган саммит жаҳон саноат кучлари учун сайёрадаги глобал исиш жараёнини секинлаштирадиган чора-тадбирлар тўғрисида келишиб олишлари учун сўнгги имконият бўлиши мумкин, дейди экспертлар. Дастлабки икки кун ичида G20 аъзо давлатлари – дунёнинг етакчи иқтисодиёти давлатлари раҳбарларининг шахсий учрашувлари режалаштирилган. Улар парник газлари чиқиндиларини камайтириш, қайта тикланадиган энергия ишлаб чиқаришни кўпайтириш ва иқлим ўзгаришига қарши курашиш учун камбағал мамлакатларга маблағ ажратиш бўйича Париж келишувининг асосий бандларини ҳар бир давлат қай даражада амалга оширганини муҳокама қилади.

БМТга қарашли Бутунжаҳон метеорология ташкилотининг Глазго саммити учун тайёрланган ҳисоботида қайд этилишича, 2015-2021 йиллар иқлим кузатувлари тарихидаги энг иссиқ давр бўлиши мумкин. Иссиқхона газлари чиқиндиларининг глобал исиши «ҳозирги ва келажак авлодлар учун кенг қамровли оқибатларга» таҳдид солади. Сайёра «таърифланмаган ҳудуд»га кириб бормоқда. Бироқ, кўплаб экспертлар дунё етакчилари келиша олмаслиги ва мақсадга эришилмаслигига эътибор қаратмоқда, чунки энг йирик тўртта ифлослантирувчи давлатдан учтаси — Хитой, Россия ва Ҳиндистон — иссиқхона газлари чиқиндиларини камайтиришни қўллаб-қувватламайди.

 

 

Теглар

Хориж хабарлари
← Рўйхатга қайтиш