БМТ вакили Танзила Норбоева муносиб эътироф этилганини билдирди
 
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Ўзбекистон Республикасидаги доимий вакили Хелена Фрайзер Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Норбоевани Ўзбекистонда “Энг фаол давлат арбоби — Йил одами”, дея эътироф этилгани билан муборакбод этди.
 
Хелена Фрайзер твиттер ижтимоий тармоғида шундай ёзади:
 
“БМТнинг Ўзбекистондаги жамоаси дўстимиз ва ҳамкоримиз Танзила Норбоевани “Йил одами – Энг фаол давлат арбоби”, деб тан олинганидан жуда мамнун. Муносиб эътироф. Қадрли Т. Норбоева сизни муборакбод этаман”, дея ёзади БМТнинг Ўзбекистондаги доимий вакили.
 
Эслатма: Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги томонидан ўтказилган “Йил танлови -2019” танловида Танзила Норбоева “Энг фаол давлат арбоби — Йил одами” деб тан олинган эди.

 

 
← Рўйхатга қайтиш