ЛОЙИҲА

Ўзбекистон Халқ демократик партияси минтақавий кенгашлар томонидан ўтказиладиган

 

Аҳоли билан мулоқот: муаммо, ечим ва самара мавзусида очиқ мулоқот

КОНЦЕПЦИЯСИ

 

Тадбирнинг ўтказилиш вақти ва жойи: (Соя-салқин жой бўлади)

 

Тадбир давомийлиги: Кун давомида

 

Тадбир ташкилотчилари: Ўзбекистон Халқ Демократик партияси, вилоятлардаги давлат ва нодавлат ташкилотлари

 

Тадбир иштирокчилари: Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палатасидаги Ўзбекистон ХДП аъзолари, Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаши, Қорақалпоғистон Республика, Тошкент шаҳри ва вилоят кенгашлари масъуллари, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлардаги депутатлар,вилоят ИИБ, вилоят Прокуратураси, вилоят Марказий банки, вилоят Солиқ бошқармаси, вилоят Бандликка кўмаклашиш маркази, вилоят Касаба уюшмаси, вилоят Пенсия жамғармаси, вилоят “Тадбиркор аёл” уюшмаси, вилоят Маҳалла жамғармаси, вилоят Савдо-саноат палатаси, вилоят газ ва электр тармоқлари бошқармаси, вилоят Ергеодезкадастр, вилоят Хотин-қизлар қўмитаси, вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси, вилоят Ободонлаштириш бошқармаси, вилоят Халқ таълими бўлими, вилоят “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди масъул ходимлари, вилоят Ногиронлар жамияти, вилоят Кўзи ожизлар жамияти, вилоят Карлар жамияти ҳамда ОАВ вакиллари.

 

КИРИШ:

“Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак”. Президентимиз томонидан илгари сурилган ва бугун ҳаётимиздан тобора чуқурроқ ўрин олаётган ушбу тамойил юртдошларимизнинг ҳаётдан рози бўлиб яшашига замин яратмоқда. Бугун пойтахт Тошкент шаҳридан то мамлакатимизнинг энг узоқ ҳудудида яшаётган юртдошимизга қадар ислоҳотларнинг реал натижасини ўз ҳаётида кўра бошлагани, бу янгиланишлар минглаб оилалар ҳаёти, миллионлаб инсонларнинг онги, қалби ва дунёқараши ўзгаришига ҳам туртки бўлаётгани бунинг яққол исботидир. 

Муҳтарам Юртбошимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан халқнинг ичига кириб, унинг дарду-ташвишларини тинглаш, оғирини енгил қилиш, одамларга муносиб турмуш шароити яратиб бериш барча бўғиндаги раҳбар ва мансабдор шахсларнинг асосий вазифаси этиб белгиланган.

Инсонларнинг дарду ташвишларини ўйлаб яшаш – одамийликнинг энг олий мезонидир”, “Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак”, “Халқимиз ўз ҳаётида ижобий ўзгаришларни эртага эмас, узоқ келажакда эмас, айнан бугун кўриши керак”. Президент Шавкат Мирзиёевнинг эл-юртимиз қалби ва онгидан чуқур жой олган бу сўзлари бугун мамлакатимизда барча соҳа ва тармоқларда амалга оширилаётган туб ўзгариш ва ислоҳотларни ҳаракатлантирувчи қудратли кучга, таъбир жоиз бўлса, уларнинг ғоявий ўзагига айланди.

Аҳоли ўртасида очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, долзарб муаммоларни аниқлаш, мурожаатлар қонуний ва сифатли кўриб чиқилишини таъминлашда самарали механизмга айланиб, амалда ўзини тўла оқлади. Албатта, ҳаёт ҳеч қачон бир жойда тўхтаб турмайди. Замон билан ҳамқадам бўлиш, керак бўлса, ундан бир қадам илгари одимлаш – бугунги кун талаби. Шу маънода, биз яшаётган ҳозирги шиддатли давр, олдимизга қўйган улкан мақсадлар барча соҳаларда бўлгани каби мазкур муҳим йўналишда ҳам ўтган қисқа даврда орттирилган ижобий тажрибаларни янада такомиллаштириш, уни мазмун жиҳатидан ривожлантиришни талаб этмоқда.

Президент Шавкат Мирзиёев 2018 йил 28 декабрда Олий Мажлисга Мурожаатномасида ана шу долзарб масалага алоҳида тўхталиб, аҳолининг муаммоларига ечим топиш, уларни эртага эмас бугун яхши яшашаши учун шароит яратиб бериш юзасидан олдимизда катта вазифалар турганлигини, аҳоли муаммолари билан ишлашда мутлақо янги тизимга – сифат жиҳатидан янада юксак босқичга ўтилиши ҳақида маълум қилган эди. Мана, орадан ҳеч қанча вақт ўтмасдан давлатимиз раҳбарининг давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг фуқаролар билан бевосита ишлашга ўтишини, уларнинг халққа, жумладан, тадбиркорлик субъектларига яқин кўмакчи бўлишини, Мурожаатномада белгиланган вазифалар ижросини таъминлашга қаратилган “Аҳоли муаммолари билан ишлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони қабул қилинган. Унда аҳоли мурожаатлари билан ишлаш, уларни қийнаб келаётган муаммоларни аниқлаш ва бартараф этиш бўйича олиб борилаётган ишларни такомиллаштириш вазифалари белгилаб берилган. Шундан келиб чиқиб, Ўзбекистон ХДП тизимида аҳоли билан доимий мулоқот қилиш, уларни қийнаётган муаммоларни ҳал этиш мақсадида жойларда учрашув ва очиқ мулоқотларда ўтказиш, аҳоли турмуш фаровонлигини ошириш, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришда депутатлик назоратини ўрнатиш муҳим аҳамиятга эга.

Нега деганда, одам ариза ёки шикоят билан мурожаат қилмаса, бу унда умуман муаммо йўқ, дегани эмас. Айниқса, сабр-қаноат ва шукроналикни ҳаёт мазмуни, орияту ғурурни улуғ қадрият даражасида эъзозлайдиган халқимиз ўртасида дарду-ташвиш қийнаб турган бўлса-да, бу ҳақда маҳалла-кўй, мутасадди идора ва ташкилотларга мурожаат қилишни ўзига эп кўрмайдиган, истиҳола қиладиганлар кўп. Шу боис ҳам давлатимиз раҳбарининг ғояси ва ташаббуси билан мамлакатимизда халқ билан мулоқот қилиш, мурожаатлар билан ишлаш ва аҳоли муаммоларни ҳал этиш соҳасида янги даврга қадам қўйилмоқда.

Ўзбекистон ХДП нинг Сайловолди дастурида ҳам ижтимоий ёрдамга муҳтож аҳоли қатламлари, жумладан, хотин-қизлар, ёшлар ва ногиронлиги бор шахслар учун меҳр-мурувват кўрасатиш, уларни ўйлантираётган масалалар ечими бўйича кўмак бериш, улар учун барқарор ва юқори иш ҳақи тўланадиган иш ўринлари яратиш масаласини устувор вазифа сифатида белгилаган. Шундан келиб чиқиб, Ўзбекистон ХДП тизимида “Аҳоли билан мулоқот: муаммо, ечим ва самара” мавзусида очиқ мулоқот ўтказиш режалаштирмоқда. Мулоқотда вилоят ИИББ, вилоят Прокуратураси, вилоят Марказий банки, вилоят Солиқ бошқармаси, вилоят Бандликка кўмаклашиш маркази, вилоят Касаба уюшмаси, вилоят Пенсия жамғармаси, вилоят “Тадбиркор аёл” уюшмаси, вилоят Маҳалла жамғармаси, вилоят Савдо-саноат палатаси, вилоят газ ва электр тармоқлари бошқармаси, вилоят Ергеодезкадастр, вилоят Хотин-қизлар қўмитаси, вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси, вилоят Ободонлаштириш бошқармаси, вилоят Халқ таълими бўлими, вилоят “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди, вилоят Ногиронлар жамияти, вилоят Кўзи ожизлар жамияти, вилоят Карлар жамияти каби ташкилот раҳбарлари иштирок этади. Барча корхона ва ташкилотлар алоҳида секцияларда аҳоли мурожаатларини қабул қилиб, мавжуд вазият, муаммолар ҳар бир соҳа ва йўналиш бўйича ҳар томонлама чуқур ўрганилади. Мулоқотларда аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламлари, ногиронлиги бўлган шахслар мурожаатларига алоҳида эътибор қаратлади. Ўрганиш жараёнида кам таъминланган оилаларга моддий ва маънавий кўмак берилиб, жойлардаги муаммоларга ечим топади.

Ҳар бир секцияда ташкилот раҳбарлари ўз йўналишига қараб, маҳаллаларда ечимини кутаётган масалалар, кўча ва йўлларни таъмирлаш, электр энергияси ва сув таъминотини янада яхшилаш, тадбиркорликни ривожлантириш, янги иш ўринлари яратиш, аҳоли, айниқса, ёшлар бандлигини таъминлаш юзасидан тушган мурожаатлар мутахассислар иштирокида ўрганилиб, уларнинг ечими юзасидан амалий ишлар олиб борилади. Шунингдек, туманда иш ҳақи, пенсия, нафақаларни нақд пул шаклида тўлаш, савдо ва хизмат кўрсатиш шохобчаларида тўлов терминаллари ўрнатиш, аҳолини сифатли дори-дармон маҳсулотлари билан таъминлаш каби соҳаларда олиб борилиши зарур бўлган муҳим масалалар сарҳисоб қилинади.

Ўзбекистон ХДП Қорақолпоғистон республикаси Кенгаши, Тошкент шаҳри ва вилоят кенгашлари кўтарилган масалаларни ижобий ҳал этиш юзасидан аниқ чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқиб, уларни бартараф этиш бўйича тегишли ташкилотлар билан ҳамкорлик алоқаси ўрнатилади.

 

ТАДБИРНИ ЎТКАЗИШГА АСОС:

2019 йил 17 январда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Аҳоли муаммолари билан ишлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармон ҳамда партия Сайловолди дастурида белгиланган вазивалар ижросини таъминлаш. Унда белгиланган аҳоли мурожаатлари билан ишлаш, уларни қийнаб келаётган муаммоларни аниқлаш ва бартараф этиш бўйича олиб борилаётган ишларда сиёсий партиялар ва маҳаллий кенгашлар иштироки сезилмаяпти. Ваҳолангки, мурожаатларнинг аксарияти, Ўзбекистон ХДП электорати бўлган, ижтимоий ҳимояга муҳтож, ногиронлиги бўлган аҳоли қатламларидир. Бу эса партия электорати билан ишлашда бир қатор камчиликлар мавжуд эканлигини кўрсатмоқда.

 

ЛОЙИҲАНИ АМАЛГА ОШИРИШДАН КЎЗЛАНГАН АСОСИЙ МАҚСАД:

аҳоли мурожаатлари билан ишлаш, уларни қийнаб келаётган муаммоларни аниқлаш ва бартараф этиш; 

давлат органларининг аҳоли билан мулоқотини йўлга қўйиш ва халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак деган эзгу ғояни тарғибот қилиш;

нафақат одамларнинг муаммоларини аниқлаш ва ҳал қилиш, балки уларнинг юртимизда кечаётган ижтимоий-сиёсий жараёнлар ҳақидаги фикр-мулоҳазаларини ўрганиш, давлатимиз ва жамиятимизни ҳар томонлама ривожлантиришга доир таклиф ва тавсияларини жамлаш;

партиянинг доимий эътибор марказида бўлиб келаётган долзарб ижтимоий масала – ногиронлиги бўлган шахслар, кам таъминланган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламларига ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш,улардан келган мурожаатларни муддати кечкмаган ҳолда бартараф этиш чораларини кўриш;

ҳудудлардаги ижтимоий муҳитни ўрганиш, аҳоли муаммоларини ҳал қилиш жараёнига депутатлик назоратини ўрнатиш;

халқимизнинг ҳаётий талаб ва эҳтиёжларини таъминлаш, одамларимизни рози қилиш йўлида корхона ва ташкилотлар ҳамкорлигини йўлга қўйиш;

инсон манфаати ҳар нарсадан улуғ, деган эзгу ғояни изчил давом эттириш орқали партиямиз электорати ҳисобланган кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламлари муаммоларини ўрганиш ва ечим топиш;

аҳолининг мавжуд муаммоларини тўлиқ қамраб олиш ва тезкорлик билан ҳал қилиш тизимини йўлга қўйиш;

халқ ичига, одамлар орасига чуқур кириб бориб, улар дуч келаётган муаммоларни эрта аниқлаб, ҳал қилишни таъминлашга кўмаклашиш;

ҳудудда аниқланган ва республика даражасида ҳал бўладиган муаммоларни Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон ХДП фракцияси орқали хал қилиш;

 

ОЧИҚ МУЛОҚОТНИ ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ:

Туман маркази ёки тумандаги энг чекка ҳудуддан мулоқот учун қулай жой тайёрланиб, ўтказиш санаси, вақти белгилаб олинади. Шундан сўнг тадбир ўтказиладиган кундан камида бир хафта аввал, вилоятдаги барча корхона ва ташкилотларга унда иштирок этиш учун хат чиқарилади. Барча бошқарма ва ташкилотлар билан очиқ мулоқотни ўтказишга келишиб олингач, ОАВларида (маҳаллий тевидение, хусусий радиоканаллар матбуот, ижтимоий тармоқларда) очиқ мулоқотга аҳолини чорлаш мақсадида эълон берилади.

Мулоқот ўтказиладиган жой, истироҳот боғи ёҳуд стадионда бўлиши лозим. Унинг соя салқинлигига алоҳида эътибор қаратилиши лозим. Мулоқот майдонига партия логотипи, шиорлари туширилган паучок ва баннерлар каби тарғибот воситаси билан жиҳозланади. Шунингдек, овоз кучайтиргич ҳам бўлиши лозим. Чунки, очиқ мулоқтнинг очилиши мобайнида 30 дақиқа фуқаролар билан савол жавоб ўтказилади. Шундан сўнг, ҳар бир ташкилот секцияларда аҳолини қабул қилади. Аҳолининг мурожаатини қабул қилиш учун ҳар бир корхона ва ташкилотга алоҳида стол-стул ажратилиб қўйилади. Унинг устига партиянинг кичик ҳажмдаги байроқчаси қўйилади. Мазкур мулоқотда халқ депутатлари вилоят кенгашларидаги партия гуруҳлари, Сенат аъзолари учун ҳам жой ажратилиб, улар аҳолини қабул қилади. Агар, мурожаатчиларда ўз муаммосини хонадонига, кўчасига бориб кўриш таклифи тушса. Очиқ мулоқот давомида ҳамкор ташкилотлар билан алоҳида бориб кўрилади. Фуқаролар томонидан корхона ва ташкилотларга қилинган мурожаатлар барча корхона ва ташкилотлардан олиниб, уларнинг ечими юзасидан алоҳида чора-тадбирлар режаси қилинади. Ушбу чора-тадбир ижроси қаътий назоратга олинади.

Мулоқотда республика даражасида ҳал бўладиган муаммоларни партия фракциясига, вилоят даражасида ҳал бўладиган муаммоларни эса партия гуруҳи орқали Тошкент вилоят кенгашининг доимий комиссия ва сессия муҳокамасига ҳамда туман даражасида ҳал бўладиган масалаларни туман кенгашининг сессияси кун тартибларида муҳокама қилинади.

 

Тадбирдан кутилаётган натижалар:

2019 йил 17 январда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Аҳоли муаммолари билан ишлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармон ҳамда партия Сайловолди дастурида белгиланган вазифалар ижросини таъминланади;

ногиронлиги бўлган шахслар, ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламларининг ҳуқуқ ва манфаатлари таъминланиб, улардан келган мурожаатларни муддати кечкмаган ҳолда бартараф этиш чораларини кўрилади;

ҳудудлардаги ижтимоий муҳитни ўрганилиб, аҳоли муаммоларини ҳал қилиш жараёнига депутатлик назоратини ўрнатилади;

халқ ичига, одамлар орасига чуқур кириб бориб, улар дуч келаётган муаммоларни эрта аниқланиб, ҳал қилишни таъминлашга кўмаклашилади;

партия электорати бўлган ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар ва ногиронлиги бўлган шахслар ҳолидан хабар олиниб, уларни қийнаб келаётган муаммолар ўрганилиб, бартараф этишга кўмаклашилади;

иш билан таъминланмаган ҳамда ишлаш истагида бўлган имконияти чекланган аҳоли вакилларининг шу ҳудуддаги бўш иш ўрни мавжуд ёки касаначилик меҳнатини ташкил этишга имконияти бор корхоналарга ишга жойлашишига, ўз бизнесини очишга кўмаклашилади;

аҳолининг ҳаётда дуч келаётган қийинчиликлари ва уларнинг бандлигини таъминлаш юзасидан аниқланган муаммолар тегишли ташкилотлар мутасаддиларининг кўмагида ечимини топади;

 

Тадбирнинг оммавий ахборот воситаларида ёритилиши

Ўтказилган акция тўлиқ Ўзбекистон миллий телерадио компаниясининг “Ўзбекистон 24”, “Давр”, “Вақт” информацион дастурларида, UzReport, MY5 да ҳамда марказий радиоканалларда ёритилади. Шунингдек, Ўзбекистон ХДПнинг марказий наршлари “Ўзбекистон овози”, “Голос Узбекистана” ва интернет сайитларида мақолалар чоп этилади.

Хулоса ўрнида айтиш жоизки, ушбу очиқ мулоқот ҳеч ким давлат ва жамият эътиборидан четда эмаслигини яна бир карра намоён этиб, ислоҳотларнинг таъсирчанлигини янада оширишга, халқимизнинг ҳаётдан рози бўлиши учун янада кенг имко ният ва шарт-шароитлар яратишга хизмат қилиши шубҳасиз.

 

Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаши

Мафкура ва тарғибот-ташвиқот масалалари бўлими