Тарғибот ишлари махсус шохобчаларда ҳам фаол олиб борилмоқда

 

Ўзбекистон Халқ демократик партияси фаолларидан иборат волонтёрлик гуруҳлари партиядан Президентликка номзод дастурини кенг тарғиб қилиш бўйича тарғибот-ташвиқот ишларини фаол олиб бормоқда.

Хусусан, республикамизнинг барча ҳудудларида махсус шохобчалар ташкил этилган бўлиб, номзод дастуридаги муҳим таклиф ва ташаббуслар мазмун-моҳияти сайловчиларга тушунтирилиб, тарғибот воситалари тарқатилмоқда.

Шу билан бирга, юртдошларимизни сайловда фаол бўлишга ва Халқ демократик партиясидан номзодни қўллаб-қувватлашга чақирмоқда.

 

 

 

← Рўйхатга қайтиш