Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан Президентликка номзод Улуғбек Иноятовнинг Дастуридаги энг муҳим таклифлар

Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан Президентликка номзод Улуғбек Иноятовнинг Дастуридаги энг муҳим таклифлар:

 

— Мамлакатимизда ижтимоий тенгликка асосланган халқ ҳокимиятчилиги тизимини шакллантириш ва бу орқали демократик ижтимоий давлатни барпо этиш;

— Ижтимоий ҳимояга муҳтож қатлам, давлат, жамият ҳаёти, суд-ҳуқуқ тизимида тенг ҳуқуқлилик асосида иштирок этишини таъминлаш;

— Инсонларнинг ёши, жинси, ногиронлиги, миллати дини ва ижтимоий келиб чиқишидан қатъий назар ижтимоий, иқтисодий ва сиёсий ҳаётда фаол иштирок этишини қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш.

 

Номзод дастурининг асосий шиори — “Биргаликда ижтимоий давлат сари!”

 

 

 

← Рўйхатга қайтиш