АВТОМАШИНАНИ ОЛИБ ҚОЧГАНЛАР УШЛАНДИ

2019 йил 11 август куни соат 01:00ларда 2 нафар номаълум шахс Самарқанд вилоятининг Пастдарғом туманида яшовчи 25 ёшли Ж.Б. бошқарувидаги «Nexia» русумли автомашинасига йўловчи сифатида ўтирган. Улар Пастдарғом тумани Жума шаҳри Тўрттом маҳалласи ҳудудига етиб келганларида, номаълум шахслар ҳайдовчига тан жароҳати етказиб, уни автомашинадан зўрлик ишлатиб туширган. Автомашинани эса ҳайдаб қочишган.

Олиб борилган қидирув ишлари натижасида автомашина Элбек маҳалласи ҳудудидан топилган.

Кўрилган тезкор чоралар натижасида ушбу жиноятни Тўрттом маҳалласида яшовчи, муқаддам судланган 20 ёшли М.О. ва Нуробод тумани, Барака кўчасида яшовчи 24 ёшли Х.Н.лар содир этганлиги аниқланиб, ушланган.

Жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Нилуфар ТЎРАХОНОВА,

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси катта инспектори, лейтенант.

← Рўйхатга қайтиш