Ёшларга кўмак
ЎзХДПдан Халқ депутатлари Наманган вилоят Кенгаши депутатлигига сайланган Абдуллаев Баҳодир Тожимирзаевич бир гуруҳ ёшларнинг муддатли ҳарбий хизматга бориш харажатларини тўлашда амалий ёрдам берди.
Ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, ёшларни қўллаб-қувватлаш ва яқиндан кўмак бериш мақсадида Тошкент шаҳрида истиқомат қилувчи ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг фарзандларига ёрдам кўрсатилди.
– Ватанни ҳимоя қилиш, уни кўз қорачиғидек асраб-авайлаш юртнинг ҳар бир фарзандининг вазифасидир, – деди Баҳодир Тожимирзаевич.