Узун туманида депутатлар ва маҳалла еттилиги билан учрашув ўтказилди
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати Мавжуда Ҳасанова Узун туман Кенгаши депутати Сангиной Икромова билан биргаликда “Мустақилликнинг 22 йиллиги” маҳалласи фаоллари билан учрашди.
Мулоқотда бугунги кунда мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, қабул қилинган қонунлар ҳамда қарорлар мазмун-моҳияти юзасидан сўз юритилди. Шунингдек, учрашувда аҳоли муаммолари ўрганилиб, уларнинг ечими юзасидан депутатлар ҳамда маҳалла фаолларининг саволлари эшитилди ва ижроси назоратга олиниши белгилаб олинди.
Тизимли масалалар бўйича қонунчиликка ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши таъкидлаб ўтилди.