Муҳим вазифалар белгиланди

 

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Навоий вилояти Кенгашининг В пленуми бўлиб ўтди. Унда партия вилоят Кенгаши аъзолари, Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари депутатлари, ҳудудий партия ташкилоти раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари қатнашди.

Пленумда Ўзбекистон Халқ демократик партияси дастури ижроси ҳамда “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили” Давлат дастурида белгиланган вазифаларни амалга оширишда Навоий вилояти ташкилоти ва депутатлик бирлашмасининг фаол иштирокини таъминлаш бўйича вазифалар тўғрисидаги масалалар муҳокама этилди. Тадбирни Ўзбекистон Халқ демократик партияси вилоят Кенгаши раиси Бахтиёр Тошев олиб борди ва кун тартибидаги масала юзасидан маъруза қилди.

Таъкидландики, 2023 йилда партия гуруҳи томонидан партиянинг амалий Ҳаракат Дастурида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш ҳамда ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш вазифаларига оид муҳим масалаларни кўриб чиқиш мақсадида партия гуруҳи йиғилишида 40 та, вилоят Кенгаши доимий комиссиялари йиғилишида 25 та, вилоят Кенгаши сессияси кун тартибига 42 та масала олиб чиқилиб, муҳокама қилинган. Кенгаш доимий комиссиялари ва сессияларида 40 маротаба ижроия ҳокимияти мансабдор шахсларининг ҳисоботлари эшитилган. Ижро ҳокимияти органлари ва мутасадди ташкилотларга тегишлилиги бўйича 191 та депутатлик сўровлари юборилган бўлса, партия “Жамоатчилик қабулхоналари” га 288 нафар фуқаролардан мурожаатлар келиб тушган. Ушбу мурожаатларнинг 253 таси, яъни жами мурожаатларнинг 98% ижобий ҳал этилган, қолган 35 та (2%) мурожаатларнинг ижросини назоратга олинган.

Жойларда аҳолини қийнаётган муаммоларни аниқлаш ва ечим топишда “Депутат маҳаллада” лойиҳаси доирасида маҳаллий Кенгаш депутатлари томонидан жойларда йил давомида 174 маротаба сайёр қабуллар ўтказилган. Сайёр қабулларда 3166 нафар фуқаролар иштирок этиб, улар томонидан 105 та мурожаатлар қилинди, ушбу мурожаатларнинг 87 таси ижобий ҳал этилишига эришилган.

Шунингдек, Ўзбекистон Халқ демократик партияси Навоий вилояти кенгаши Ижроия қўмитаси ва Халқ депутатлари вилоят кенгашидаги партия гуруҳининг ўтган даврдаги фаолияти, вилоят кенгашининг 2023 йилги бюджети ижроси ва 2024 йил бюджетининг асосий кўрсаткичлари тўғрисидаги, шунингдек, партиянинг маҳаллий кенгашлар фаолиятига оид масалалар ҳам кўриб чиқилди.

Пленумда кўрилган масалалар юзасидан қарор қабул қилинди.

 

 

 

 

Теглар

Пленум Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш