Андижонлик 100 нафар аёл ХДПни танлади

 

Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаши ҳамда Андижон вилоят кенгаши томонидан вилоят Оила ва Хотин-қизлар бошқармаси билан ҳамкорликда “Хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллиги миллат келажагини белгилайди” мавзусида тадбир ташкил этилди.

Тадбирда Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгашининг “Аёллар қаноти” раҳбари Г.Асатова, вилоят кенгаши раиси М.Султонова, вилоят Оила ва хотин-қизлар бошқармаси бош мутахассиси И.Махатова, маҳаллий Кенгаш депутатлари, вилоят партия кенгаши масъул ходимлари, туман, шаҳар партия ташкилотлари раислари ҳамда Андижон шаҳар, Асака, Избоскан, Олтинкўл туманларидаги Хотин қизлар фаоллари иштирок этди.

Мулоқотда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Оила ва хотин-қизларни тизимли қўллаб-қувватлашга доир ишларни янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги ПФ-87-сонли Фармони ва бошқа қонуности ҳужжатлари, шунингдек, хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш бўйича яратилаётган имконият ва имтиёзлар ҳақида маълумотлар берилди. Партиянинг дастурий мақсад ва вазифалари тарғиб қилинди.

Тадбир давомида Оила ва хотин-қизлар бўлимлари, маҳаллалардаги Хотин-қизлар фаоллари билан партиянинг ҳамкорлигини янада кучайтириш, сиёсий жараёнларда хотин-қизлар фаоллигини таъминлаш ҳамда келгусидаги ҳамкорлик ишлари юзасидан тегишли чора-тадбирлар белгилаб олинди. Якунда 100 нафар аёллар партия сафига қабул қилинди.

 

 

 

 

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси
← Рўйхатга қайтиш