Ҳужжат тақдим этиш учун муддат керакми? (видео)
Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Халқ демократик партияси фракцияси йиғилишида бандлик хизматлари такомиллаштирилиши муносабати билан “Аҳоли бандлиги тўғрисида”ги қонунга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақидаги қонун лойиҳаси кўриб чиқилди.
Депутатлар субсидиялар, ссудалар ҳамда қайта тайёрлаш ёки касбга тайёрлаш билан боғлиқ ҳужжатларни тақдим этиш учун белгиланган муддат билан боғлиқ масалалар юзасидан изоҳ сўради.